Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Исроилнинг стартаплар соҳасидаги тажрибасини жорий этмоқчи
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакат стартап ва инновацион экотизими соҳасидаги илғор амалиётни республикага жалб этиш доирасида кеча куни АҚШнинг Techstars етакчи акселератор компаниясининг Исроилдаги бўлинмаси бошқарувчи директори Гай Израэли иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда мамлакатнинг 70дан ортиқ тегишли ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети вакиллари қатнашди.
Мулоқот кун тартибидан Techstars компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Венчур фонди, IT парк, Республика ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ва “Янги Ўзбекистон” университети иштирокида манзилли ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда икки мамлакат инновацион (стартап) компаниялари иштирокида мунтазам онлайн-учрашувларни йўлга қуйиш масалалари жой олди.
Учрашув доирасида бир қатор келишувларга эришилди.
Мавзуга оид

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

20:17 / 24.07.2025
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди

22:44 / 23.07.2025
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади

20:50 / 23.07.2025