Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кўп қаватли бинонинг еттинчи қаватидан тушиб кетган ишчи ҳалок бўлди
Янги қурилаётган бинода сувоқчилик қилиб келган фуқаро зиналар орасида пастга тушиб кетган. Ҳодиса 6 май куни содир бўлган. Аммо расмийлар бу ҳақида жамоатчиликка хабар бермаган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, ҳодиса 2023 йил 6 май куни эрталаб содир бўлган.
Самарқанд шаҳридаги академик Воҳид Абдуллаев кўчасида Археология институти қаршисида қурилаётган бинонинг 7-қаватидан зинапоялар орасидан пастга тушиб кетган.
Оқибатда, янги қурилаётган кўп қаватли уйда сувоқчилик ишлари билан шуғулланиб келган қашқадарёлик Б.А. воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025