АҚШ Молия вазирлиги дефолт санасини ўзгартирди — Reuters
Илгари, дефолт 1 июнгача юзага келиши мумкинлиги айтилган эди, аммо энди охирги муддат - 5 июнь.

Жанет Йеллен Фото: REUTERS/Elizabeth Frantz
АҚШ Молия вазирлиги давлат қарзи лимитини ошириш учун 5 июнгача муддат белгилади. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Департамент раҳбари Жанет Йеллен сўзларига кўра, агар Конгресс давлат қарзи чегарасини 31,4 триллион долларга кўтармаса, ҳукумат дефолтга учрайди.
Йелленнинг таъкидлашича, авваллари дефолт 1 июнь куни содир бўлиши мумкинлиги кутилган эди, аммо энди охирги муддат - 5 июнь. Агар Конгресс 5 июнгача қарз лимитини кўтармаса ёки тўхтатмаса, Молия вазирлиги ҳукумат мажбуриятларини бажариш учун етарли ресурсларга эга бўлмайди.
2023 йил 26 май ҳолатига кўра, халқаро экспертлар АҚШ молиявий захиралари 9 июнь куни тугашини башорат қилишган. Шунга қарамай, мутахассисларнинг 80 фоизи дефолт бўлмаслигига ишончи комил.
Мавзуга оид

15:06
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025