Тошкентда 21 ёшли йигит ўз акасини ўлдириб қўйди
Кўчада содир бўлган ўзаро жанжал оқибатида йигит ўзидан 4 ёш катта акасини пичоқ билан бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, 24 май куни тахминан тунги соат 00:30 ларда 2002 йилда туғилган О.Ш. Миробод туманидаги “Ойбек” метро бекати атрофида акаси билан ўзаро жанжаллашган. Натижада О.Ш. 1998 йилда туғилган акаси О.Л.нинг кўкрак қафаси олди қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб, қасддан ўлдиради ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 2023 йил 24 май куни Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, гумонланувчи қўлга олинган.
Мавзуга оид

00:21 / 07.06.2025
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:26 / 29.05.2025
54 кун қидирилган мурда: навоийлик ошиқ-маъшуқ қотиллар

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

11:16 / 24.05.2025