Motorola Razr 40 Ultra’нинг тақдимот санаси маълум бўлди
Motorola компанияси ўзининг янги смартфони Razr 40 Ultra’ни оммага тақдим этишга тайёр. Хитойда янги смартфон тақдимоти 1 июнга белгиланган.

Razr 40 Ultra букланадиган смартфон бўлиб, унинг хусусиятлари, имкониятлари ва нархи ҳақида ҳозирча расмий маълумот мавжуд эмас.

Бироқ инсайдерларга кўра, смартфон Snapdragon 8+ Gen1 чипида ишлайди. Оператив хотира эса 12 гигабайтгача бўлади. Смартфон aккумулятори сиғими 3640 мА-соатни ташкил этади. Тезкор қувватлаш имконияти мавжуд. Қора, кулранг ва қизил рангда сотувга чиқиши айтилмоқда.

Аввалроқ Redmi’нинг энг кучли смартфони июлда тадим этилиши, Samsung эса 26 июлда катта тақдимот ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025