Маъмурий судларга шикоят қилишда давлат божи ундирилмайди
Ўзбекистонда, 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Фото: Kun.uz
Тегишли қонун лойиҳаси 2023 йил 1 октябргача Қонунчилик палатасига киритилиши керак. Бу – янги таҳрирдаги конституцияни рўёбга чиқаришга доир президент фармонида белгиланди.
Бундан ташқари, шартномавий ва бошқа фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жавобгарлик чоралари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликдан чиқариб ташланади. Фармонда бу топшириқ ижроси учун 2 ой муддат кўрсатилган.
Масъулларга, 2024 йил 1 январга қадар, қонунчилик базасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, унда белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини мутаносиблик принципига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги конституциянинг 29-моддасида белгиланган давлатнинг ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитларни яратиш мажбурияти тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратилган механизмларни назарда тутувчи президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа 2 ой муддатда президент администрациясига киритилиши зарур.
Мавзуга оид

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025