Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ишдан олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди - ЎзА

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабар рад этилди.
«Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг лавозимидан олинди, деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади ЎзА хабарида.
Бугун Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимидан озод қилингани ва унинг ўрнига биринчи ўринбосари Дилшод Каримов тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Видеоёзувнинг бир қисми хиралашган, ҳоким юзи энг охирида кўринган.
Мавзуга оид

14:30
Андижонда қайнукасининг машинасини ёқиб юборган собиқ куёвга жиноят иши очилди

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025