Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қайнукасининг машинасини ёқиб юборган собиқ куёвга жиноят иши очилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон туманида куёв қайнотасининг уйига келиб, машинасини ёқиб кетгани ҳақида тарқалган видеохабар юзасидан расмий маълумот берилди.

Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 3 август куни тунги соат 01:28 ларда Андижон тумани, Зангибобо маҳалласи, Учкўприк кўчаси, 48-уйда яшовчи Ў.У. 102 қисқа рақамига хабар бериб, уйининг олдида турган ўзига тегишли бўлган "Нексия-2" русумли автомашинасини собиқ поччаси А.Х. ўрталаридаги ўзаро оилавий келишмовчилик сабабидан ёқиб юборганини маълум қилган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари зудлик билан етиб бориб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025