Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинлади.
Ҳоким қарорига кўра, Рустам Юсупов ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажаради.
У бунгача Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
27 январь куни ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаров ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда ишни 2021 йилнинг ноябрида бошлаган.
Мавзуга оид

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

09:54 / 14.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

21:51 / 11.04.2025