Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй талашган маклерлар жанжали шифохона ва жиноят иши билан якунланди
Тошкент шаҳрида маклерлар уй талашиб, жанжаллашиши тан жароҳат билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: Тергов департаменти
2023 йил 3 январь куни соат 20:30 ларда 23 ёшли С.У. «маклерлик» фаолияти билан шуғулланиб келиб, таниши 21 ёшли Ф.К. билан Чилонзор тумани 16-даҳасида жойлашган Ю.Ж.нинг ижарага бераётган уйига иккаласи ҳам бир мизожни олиб бориши ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиқишига олиб келган.
Оқибатда, ушбу уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ф.К. олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМга “қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши” каби тан жароҳати билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:56
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди (видео)

09:07
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

09:05 / 09.07.2025
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин

19:36 / 08.07.2025