Япония Андижонда автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Японияга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Бирлашган миллатлар ташкилоти Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) билан ҳамкорликда Токио шаҳрида “Андижон вилояти инвестиция ҳамда туристик салоҳияти” мавзусига бағишланган бизнес-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ушбу тадбирда ҳозир бўлган 100 нафардан зиёд япон компаниялари, халқаро ташкилотлар вакилларига Андижон вилоятида чет эл инвестициялари ҳамда хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар, туризм соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилишига доир атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Япония компаниялари вакиллари томонидан Андижон вилоятида машинасозлик (автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш), қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.
Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025