Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўзига тегишли 1 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Фермер келишилган пулдан 20 минг долларини олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фото: iStock
Маълум қилинишича, 2022 йил 23 ноябр куни ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура департаментининг Денов туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 100 минг АҚШ долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинган.
Денов туманида яшовчи, “Қорахон Халифа Денов” фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган хўжаликка тегишли бўлган 1 гектар ерни фуқаро И.Қ.га 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллардан 20 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 11 гектар ерни 550 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид

14:49 / 06.08.2025
Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайишда давом этяпти

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

18:58 / 31.07.2025
Даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилиши айтилди

14:38 / 31.07.2025