“Электр токига ноқонуний уланиш сабаб бўлган” – Андижондаги ёнғин тафсилоти
20 ноябрь куни Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасидаги кўп қаватли уйларда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон етиб борган. Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйларнинг 400 метр квадрат том қисми зарарланган.
Айни пайтда вилоят ҳокими топшириғи билан ҳолат бўйича қурилиш штаби ташкил этилган ҳамда кўп қаватли уйларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Ёнғин оқибатида аҳоли уйларига шикаст етмаган.
“Телевизор кўриб ўтиргандим. Чироқ ўчиб қолди. Нима бўлди экан деб ташқарига қарасам, уйимизнинг том қисми ёнаётган экан. Келинларим ва набираларимни уйғотиб, пастга тушишларини айтдим. Ўзим эса улардан кейин тушдим. Хонадонларимиз зарар кўрмади. Ўзимиз ҳам соғмиз”, – дейди хонадонлардан бирида яшовчи Ҳамдия Юнусова.
Андижон шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, ёнғинга хонадонлардан бирида ноқонуний электр токига уланиш сабаб бўлган. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида махсус гуруҳ иш олиб бормоқда. Ҳозирда уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари бошланган.
“Таъмирлаш ишларини бир ҳафтада якунлаймиз. Хонадонлар зарар кўрмади. Ўт ўчириш пайтида айрим хонадонларга сув кирган бўлса, яна айримларининг ойналари синган холос. Муҳими, фуқароларга зарар етмади. Туни билан тозалаш ишларини олиб бордик. Ҳозир қурилиш ишларини бошлаганмиз”, – дейди Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

09:04 / 18.04.2025