Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллион доллар инвестиция эвазига соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш таклиф қилинди
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжатда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорлар ҳамда таниқли олим, спортчи ва маданият арбобларига Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш таклиф қилинмоқда.

Фото: KUN.UZ
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.
Хусусан, фуқароликка доир қонуннинг 20-моддасини қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан татбиқ этилади».
Қонунда таклиф этилаётган янги норма давлатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, республика инвестиция муҳитида бўлаётган ижобий ўзгаришларга халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишга ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишга хизмат қилади, дейилади вазирликнинг тушунтириш хатида.
Муҳокама жорий йил 23 ноябрга қадар давом этади, ҳар бир фуқаро унда қатнашиб ўз таклифларини беришини мумкин.
Мавзуга оид

07:51
ОАВ: Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 млрд доллар инвестиция киритилди

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

18:25 / 28.07.2025
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

13:07 / 25.07.2025