Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 млрд доллар инвестиция киритилди
Венгриянинг Eurasia Magazine журналида "Ўзбекистон – Евросиёнинг янги инвестиция маркази: минтақавий ўзгаришлардан глобал эътирофгача" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мақолада 2025 йил июн ойида Ўзбекистонда ўтказилган Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми республиканинг ислоҳотлар йўлидаги муваффақиятлари ва халқаро майдондаги нуфузининг ошганини намоён қилди. "Форумда 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан 100 дан ортиқ давлатлар ва халқаро молия институтлари, ЕБРР ва БРИКСнинг Янги тараққиёт банки раҳбарлари иштирок этди. 30,5 миллиард долларлик шартномалар имзолангани эса Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигининг сезиларли даражада ошганини кўрсатди", – дейилган нашрда.
Иқтисодий соҳада Ўзбекистоннинг сўнгги 7 йилдаги трансформацияси устувор аҳамиятга эга бўлиб, ЯИМнинг 2017 йилдан 2024 йилгача сезиларли ўсиши ва саноат секторидаги юқори тараққиёт мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий омилига айланди. Инвестиция бўйича қонунчиликнинг такомиллашгани ва солиқ имтиёзлари каби ислоҳотлар тадбиркорлик муҳитини яхшилаб, хорижий сармояларни жалб қилишга хизмат қилди. "Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 миллиард доллар инвестиция киритилгани ва 16 мингдан ортиқ хорижий капитал иштирокидаги корхона очилгани бунинг яққол ифодасидир", – дея қайд этилган манбада.
Венгрия ОАВда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро муносабатлардаги ўрни ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланди. "Кўп векторли дипломатия, Марказий Осиёда тинчлик ва интеграцияни таъминлашга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, Жанубий Осиё билан муносабатларни мустаҳкамлаш мамлакатни минтақада муҳим ҳокимият марказига айлантирмоқда. Иқтисодий ўсиш ва минтақавий ҳамкорлик орқали Ўзбекистон Евросиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги иқтисодий боғловчи нуқтага айланишда давом этмоқда", – деб ёзилган Eurasia Magazine'да босилган мақолада.
Мавзуга оид

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

18:25 / 28.07.2025
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

13:07 / 25.07.2025
Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш чоралари тасдиқланди

15:16 / 22.07.2025