Наманганда ўзини ДХХ ходими деб таништирган шахс қўлга олинди
Наманган вилояти Давлатобод туманида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништирган шахс 5,5 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Видеодан кадр
ДХХ хабарига кўра, туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими дея таништирган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган шахс маҳаллий фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, яна бир пора олиш билан боғлиқ ҳолат Тошкент вилоятида қайд этилган.
Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:27
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

17:38 / 05.06.2025
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

09:25 / 05.06.2025
Ер майдонларини 500 минг доллардан ортиқ маблағга сотмоқчи бўлганлар ушланди

10:45 / 04.06.2025