Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери қанча талабанинг контракти тўлангани маълум қилинди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмиш биринчи сессиясида охирги 9 ойда “Ёшлар дафтари”даги ёшлар учун ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот берилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълумот беришича, йил бошидан бери “Ёшлар дафтари”га киритилган 6216 нафар ёшга 30 миллиард 745 миллион сўм маблағ ажратилган. Буларнинг энг асосийси асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларига сарфланган. Шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўпроқ таълим контрактини тўлаб бериш масаласида ёрдам кўрсатилган.
“Масалан, 1843 нафар талабага 11 миллиард 630 миллион сўм контракт пулини тўлаб бердик. Режамизда ёшларнинг 3 миллиард 100 миллион сўмлик контрактини тўлаш кўзда тутилган”, – деди Абдулазиз Назиров.
Бундан ташқари, ҳисоботда айтилишича, 1163 нафар имконияти чекланган ёшга 1 миллиард 484 миллион сўм бир марталик ёрдам ажратилган.
Мавзуга оид

12:59 / 31.07.2025
ДХХ: Тошкентда сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолинди

11:29 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

11:56 / 23.06.2025
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

10:27 / 22.05.2025