Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Кириш имтиҳонларидан етарлича балл тўплай олмаган ва қўшимча контракт эвазига ўқишга қабул қилинувчи номзодлар тўловни йил давомида иккига ёки ойлар кесимида бўлиб-бўлиб амалга оширишлари мумкин. Бунда супер-контракт шакли фақат биринчи йил учун амал қилади, кейинги йиллардан бошлаб базавий контракт тўловига қайтилади.

Фото: Kun.uz
Давлат ОТМларига кириш имтиҳонидан етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контракт (супер-контракт) асосида ўқишга қабул қилинишлари мумкин. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 360-сонли қарорида белгилаб берилган.
Яъни унга кўра, кириш имтиҳонларидаги натижаларидан келиб чиқиб абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Бунда натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида ОТМ ректори номига ариза бериш талаб этилади. Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олийгоҳ ректори буйруғи билан ўқишга қабул қилинади. Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидагича белгиланади:
- тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
- 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
- 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
- 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Қўшимча контракт фақат бир маротаба, талаба ўқишга қабул қилинганининг биринчи йили тўланади ва кейинги босқичларда базавий контракт тўловига қайтилади.
Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳатто ойларга бўлиб тўлаш имконияти берилган.
Мавзуга оид

14:33
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

23:48 / 15.07.2025
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди

10:04 / 14.07.2025