Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мажбурий тартибда судга олиб кетилган фуқаро ва ички ишлар ходимлари ўртасида можаро юз берди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йил 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жанггоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси ва 194-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
“Бироқ, Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаган. Суд томонидан уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган”, дейилади ИИББ хабарида.
Билдирилишича, жорий йил 9 сентябр куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётгани ҳолати видеода акс этган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ходимлар ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:43 / 07.08.2025
Яккасаройда меҳмонхона қурилиши бўйича суд давом этмоқда

09:45 / 02.08.2025
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди

08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди

18:40 / 29.07.2025