Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропорти учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳга кириш чекланди
Реконструкция ишлари муносабати билан 23 августдан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳга кириш вақтинчалик чекланади.

Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, йўловчилар, одамларни кузатиш ва кутиб олиш учун эстакададан фойдаланиш, ён атрофдаги бошқа автотураргоҳлардан фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, жорий ҳафта охиригача учиб келиш зали ёнидаги автотураргоҳлар қайта ишга туширилади.
Uzbekistan Airports вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Бундан олдин Самарқанд халқаро аэропортига қатор авиақатновлар бекор қилинганди.
Мавзуга оид

12:00 / 02.08.2025
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

14:59 / 14.07.2025
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди

18:03 / 09.07.2025