Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қимматбаҳо олтин бўлакларини ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқаро ушланди
1,1 килограмм бўлган тилла 10 та қуймадан иборат бўлган.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудидан ўтган М-39 халқаро автомобил йўлида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “HUNDAY ELANTRA” русумли машина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Н.М. жами оғирлиги 1,1 килограмм бўлган умумий баҳоси 703,9 миллион сўмлик 10 дона олтин металл қотишмаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Олтин қотишмалари тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, айнан шу “Юқори нуқта” ЙПХ масканида турли хил шаклда қуйилган 15 та қуймадан иборат бўлган ярим килограммдан ортиқ олтинни ноқонуний тарзда олиб кетаётган шахс ушланганди.
Мавзуга оид

16:26
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44
Самарқандда махсус саноат зонаси ташкил этилади

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025