Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар содир этган ЙТҲда Labo ҳайдовчиси вафот этди
Ўзаро тўқнашган Nexia ва Labo машиналарининг ҳайдовчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 26 июн куни соат 15:30 ларда Паст Дарғом тумани Бахшивойи маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
19 ёшли йигит ўз бошқарувидаги Nexia билан кетаётиб қоидаларни бузган ҳолда ўзидан олдинда кетаётган машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда қарама-қарши томондан келаётган Labo машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Labo машинасининг 33 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Аммо шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Суриштирувларда, иккала ҳайдовчи ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда тезлик қоидаларини бузиб ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда 52 ёшли аёл вафот этганди.
Мавзуга оид

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025
Самарқандда махсус саноат зонаси ташкил этилади

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025