Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 1 килограмм гиёҳванд моддани сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Улар 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 6 май куни “Қора дори-2022” тадбири давомида четдан контрабанда йўли орқали кириб келаётган ҳамда транзит ташилаётган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича Хўжаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Хусусан, Фарғона вилоятида яшовчи М.А., Қўрғонтепа туманида яшовчи Б.С. ҳамда Ж.М.лардан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари холис харидорга 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарёда 13 килограмм гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс ушланганлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид

09:46 / 08.08.2025
Андижонда 4,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди

21:20 / 06.08.2025
Андижонда маҳбусларни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан бўшатилди

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

14:30 / 04.08.2025