Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори ҳисобланди
Мамлакат миллий тадбиркорлар палатасининг маълумотига кўра, республика бўйича 300га яқин савдо ва транспорт субъектлари зарар кўрган.

Фото: РИА Новости
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори 92 миллион долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Lenta.
Қозоғистон миллий тадбиркорлар палатасининг маълумотига кўра, республика бўйича 300га яқин савдо ва транспорт субъектлари зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни бошланган намойишлар 4 январда авж олиб, бутун мамлакатга тарқалди.
5 январь куни Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Мамлакат ССВ маълумотига кўра, оммавий тартибсизликлар вақтида мингдан ортиқ киши жароҳатланган, шундан 400га яқин киши шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

14:03 / 06.06.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

00:15 / 06.06.2025
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

13:59 / 05.06.2025