Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 56 дона “Регапен”, 2 дона “Селофен” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

11:36 / 17.06.2025
Тошкентда сифати кафолатланмаган дорини 16 минг долларга сотаётган шахс ушланди

12:11 / 10.06.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди

15:50 / 08.06.2025
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?

10:06 / 07.06.2025