Сирдарёда ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиш 1076 тага етди

Сирдарё вилоятида 1076 та ҳолатда 30,20 гектар ер майдонидан фуқаролар ва мансабдор шахслар ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Ўтказилган таҳлилларга кўра:
- уй-жой қуриш учун - 252 та ҳолатда (8,72 гектар)
- нотурар жой қуриш учун - 757 та ҳолатда (8,55 гектар)
- дала-томорқа ва бошқа мақсадлар учун - 67 та ҳолатда (12,92 гектар) фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ўзбошимчалик билан эгалланган 294 та (10,44 гектар) ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди.
Қолган 783 та (19,74 гектар) қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга маълумот киритилди.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида 337 нафар фуқаро ва мансабдор шахс кадастр қоидаларини бузганлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди

15:51 / 16.04.2025