«Толибон» делегацияси Москвага келди
Қайд этилишича, тўрт кишидан иборат делегацияга шайх Шаҳобиддин Диловар раҳбарлик қилмоқда. Ташриф икки кун давом этади.

«Толибон» ҳаракати сиёсий офиси делегацияси музокаралар ўтказиш учун Москвага келди. Бу ҳақда сиёсий офиснинг расмий вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тўрт кишидан иборат делегацияга шайх Шаҳобиддин Диловар раҳбарлик қилмоқда.
Қайд этилишича, ташриф икки кун давом этади.
Аввалроқ Тожикистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) вакили Ҳасан Султонов Тожикистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашда КХШТ ёрдамига умид қилаётганини айтганди.
«Афғонистон билан энг узун чегарага эга Тожикистон бу мамлакатдан келадиган хатарларга қарши чоралар кўрмоқда. Минтақадаги вазият ҳамда чегаранинг айрим участкалари бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда, бу вазифани якка ҳолда амалга ошириш қийин», деганди Султонов.
«РИА Новости» манбасининг хабар беришича, «Толибон» ҳаракати Тожикистон билан чегарадаги Панж дарёсидаги кўприкда ўз байроғини ўрнатган.
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

11:23 / 23.04.2025