Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқини Россияга қарши кун тартибини илгари сураётганликда айблади.

Фото: Россия ТИВ
Россия ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига мутлақо қарши. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Марказий Осиё—РФ ва Марказий Осиё—Европа Иттифоқи форматлари ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Лавров бундай форматлардаги ҳамкорлик фақат ўзаро манфаатли ҳамда ушбу жараённинг барча иштирокчиларига мос келадиган келишувларга асосланиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Россия томони «ҳамкорлик жараёнларининг сиёсийлаштирилишига, у ёки бу мамлакатлар гуруҳининг ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлари билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига қарши» эканини қўшимча қилди.
Сергей Лавровнинг фикрича, бундай уринишлар «ғарблик ҳамкасбларнинг Марказий Осиё «бешлиги» билан ўзаро муносабатларига» ёндашувларида яққол намоён бўлмоқда.
«Айниқса, Европа Иттифоқи аъзолари, Европа Комиссиясининг Брюсселдаги раҳбарияти алоҳида ажралиб турибди, улар минтақада ўз кун тартибини очиқчасига антироссия тарафкашлиги билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда. Биз иттифоқчиларимиз ва стратегик ҳамкорларимизнинг кўп векторли сиёсат олиб боришига қарши эмасмиз. Биз ўзимиз ҳамиша барча геосиёсий ва географик соҳаларда ўзаро манфаатли келишувларга эришишдан манфаатдормиз. Лекин Марказий Осиёнинг айрим ҳамкорлари, биринчи навбатда, Ғарб давлатлари Марказий Осиё давлатларининг ҳукумат тузилмаларига, жумладан, чегара, статистика ва божхона иши каби нозик соҳаларга кўпроқ кириб боришга қаратилган дастурларга маблағ ажратиш орқали ўзаро манфаатли лойиҳаларни таклиф қилиб қолмай, ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда», — деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров буни «маъқуллаб бўлмаслиги» қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари «Ғарб давлатлари илгари сураётган мақсадларни жуда яхши тушунмоқда».
«Шунинг учун биз Марказий Осиё ва ташқи ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорлик жараёнларини (нарсаларни ўз номи билан атасак) ички ишларга аралашишга бўлган бундай очиқдан-очиқ уринишлардан озод қилиш тарафдоримиз. Биз ҳеч қачон ҳеч ким билан бундай қила олмаймиз», — дейди Россия ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид

19:01 / 23.04.2025
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик

14:50 / 23.04.2025
Ўзбекистон президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025