Оқолтин туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Оқолтин тумани ўқув-спорт техника клуби ходими ноқонуний равишда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пора олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Оқолтин тумани ўқув-спорт техника клуби ходими Б.Д. фуқаро Х.га ўқув машғулотларида қатнашмаган бўлсада, танишлари орқали ушбу ўқув марказидан «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 350 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Б.Д.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади Департамент хабарида.
Аввалроқ, кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб қўйиш эвазига пора олган ҳокими ўринбосари ва «Чорванасл» мутахассиси ушланган эди.
Мавзуга оид

16:42 / 24.03.2025
Қирғизистонда қоидабузар ҳайдовчилардан тўхтатилган жойда имтиҳон олинади

16:42 / 25.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганлар профилактик ҳисобга олинади

11:26 / 12.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?

18:37 / 20.01.2025