ЖССТ Ҳиндистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 2,6 минг ходимини жўнатди

Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти айни вақтда коронавирус билан боғлиқ вазият ўта оғир бўлган Ҳиндистонга ёрдам бериш учун 2,6 минг ходимини жўнатди.
ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, бу мутахассислар ҳиндистонлик ҳамкасбларига техник маслаҳатлар бериб, эмлаш ва касалланганларни мониторинг қилишда кўмак кўрсатади.
ЖССТ раҳбарининг айтишича, ҳозирда Ҳиндистондаги вазият «юракни эзадиган даражадан ҳам оғирроқ».
«ЖССТ Ҳиндистонга ёрдам бериш учун барча иложи бор ишни қилмоқда. У қурилмалар ва материаллар, жумладан, минглаб кислород концентраторлари, мобил дала госпиталлари ва лаборатория анжомларини тақдим қилмоқда», деб маълум қилган Гебрейесус.
Ҳиндистонда охирги бир неча кун коронавирусга чалиниш бўйича антирекордлар қайд қилинмоқда. Сўнгги суткада мамлакатда 352 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда ҳар куни минглаб одамлар коронавирус қурбонига айланмоқда.
Ҳозирда Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейин 2-ўринни, ўлимлар сони бўйича эса 4-ўринни эгалламоқда. Мамлакатдаги шифохоналар тўлиб-тошган, кислород баллонлари етишмаяпти. Ҳукумат эпидемиянинг янги тўлқинига тайёр турмаганликда айбланмоқда.
Мавзуга оид

15:10
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

13:10
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

21:50 / 17.06.2025
Ҳиндистон Покистонга оқадиган дарёларнинг «ортиқча сувини» ўз ҳудудига йўналтирмоқчи

11:21 / 14.06.2025