ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, гуманитар ходимлар ёрдам етказмоқчи бўлганида ҳалок бўляпти, болалар эса очликдан азият чекяпти.
Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар фонида болалар очлик ёқасида, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.
X платформасидаги постида Гебрейесус гуманитар вазиятнинг ёмонлашувига эътибор қаратиб, «болалар очлик хавфига дуч келаётганини ва гуманитар ходимлар ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини» таъкидлади.
Ҳужумлар оқибатида ходимларини йўқотган БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ)га ҳамдардлик билдирди.
ЖССТ раҳбари гуманитар ходимларга қилинган ҳужумларни қоралади ва тинч аҳоли, инфратузилма ва миссия ходимларини зудлик билан ва доимий ҳимоя қилишга чақирди.
«Энг яхши дори — тинчлик», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025