Сирдарёда корхоналардан бири спорт мактаби биносини таъмирлашда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзгани аниқланди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «I.G.» МЧЖ раҳбари туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган 75,6 миллион сўмлик иш ҳажмини қўшиб ёзгани аниқланган.
Бундан ташқари, мазкур мактаб собиқ бош ҳисобчиси Б.Э. 41,5 миллион сўм бюджет маблағларини ходимларга асоссиз равишда ортиқча тўлаб юборган. Оқибатда жами 117,1 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди

13:45 / 26.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11:26 / 04.02.2025