Google асосчилари бойлиги 100 миллиард доллардан ошди

Фото: Getty Images
Google асосчилари - Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг бойлиги Alphabet компанияси акциялари кескин қимматлагани эвазига 100 млрд доллардан ошди. Bloomberg’нинг хабар беришича, Пейжнинг бойлиги бир йил ичида 21,2 млрд долларга кўпайиб, ҳозирда 103,6 млрд долларга баҳоланмоқда. Брин эса бир йил ичида 20,4 млрд долларга бойиб, ҳозирда унинг умумий бойлиги 100,2 млрд долларга етди.
Айни вақтда 100 млрд доллардан кўпроқ бойликка Amazon эгаси Жефф Безос, Tesla раҳбари Илон Маск, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, LVMH эгаси Бернар Арно, Facebook раҳбари Марк Цукерберг ҳамда Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет эга.
Умуман олганда, биринчи бўлиб бундай юқори кўрсаткичга 1999 йилдаёқ Билл Гейтс эришганди.
Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet компаниясининг акциялари пандемия вақтида 80 фоизга ошди. Google’га 1996 йилда асос солган Ларри Пейж ва Сергей Брин Alphabet’ акцияларининг назорат пакетига эга. Компания 2020 йил 4-чорагида 46,43 млрд доллар тушум олган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 37,57 млрд долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

21:35 / 11.04.2025