Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчилик палатаси спикерининг ахборот сиёсати бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди.

Одилжон Тожиев / Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Палатанинг 23 февраль кунги мажлисида шундай қарорга келинди.
Расмий хабарга кўра, янги лавозимни жорий этишдан мақсад – ахборот майдонида депутатларнинг иштирокини янада кенгайтириш, парламент аъзоларининг жамиятда ахборот сиёсатини олиб боришдаги фаолиятининг самарали тизимини яратишдир.
Мажлисда Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Тожиев спикернинг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари буйича ўринбосари лавозимига сайланди.
«Спикернинг янги ўринбосари давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш, парламент ва ҳокимият вакиллик органларининг давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга масъул бўлади.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва сиёсий партиялар фракциялари томонидан амалга оширилаётган ахборот-таҳлил фаолиятига оид ишларни мувофиқлаштириб боради», – дейилади палата ахборотида.
Мавзуга оид

16:03 / 16.07.2025
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди

19:24 / 05.07.2025
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

12:12 / 30.06.2025