Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Сирдарё вилояти прокурори тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, адлия катта маслаҳатчиси Шоҳрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида иш бошлаган.
Шоҳрух Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Ш.Аминов тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг собиқ прокурори Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:06 / 17.04.2025