Япония бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Абэ билан учрашувда бўлган шахслардан бири истеъфонинг сабаби "касаллик туфайли тўғри қарор чиқара олмаслик" эканлигини айтган.

Фото: Jiji Press, via Agence France-Presse — Getty Images
Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукмрон блокка истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. У бу ҳақда "Комэйто" партияси етакчиси Нацуо Ямагутини расман хабардор қилган.
Охирги вақтда оммавий ахборот воситалари сиёсатчининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида ёзаётганди. Абэ бу хабарларни тасдиқлади.
Абэ билан учрашувда бўлган шахслардан бири истеъфонинг сабаби "касаллик туфайли тўғри қарор чиқара олмаслик" эканлигини айтган.
Синдзо Абэда йўғон ичак шиллиқ қаватининг сурункали шамоллаши аниқланган. У мана шу касаллик туфайли 2007 йилда истеъфога чиққанди. Аммо саломатлиги яхшилангач, 2012 йилда яна бош вазир лавозимига сайланганди.
2019 йил ноябрда Абэ Япония тарихида бош вазир лавозимида узоқ қолиш бўйича етакчига айланганди. У ХХ аср бошида Япония ҳукуматига бошчилик қилган Кацура Таронинг рекордини янгилаганди.
24 август куни Абэ ҳукуматга узлуксиз равишда 2799 кун бошчилик қилиб Япония бош вазири лавозимини узоқ вақт эгаллаш бўйича рекорд ўрнатганди.
Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025