Уолт Дисней яшаган уй бир миллион доллардан ортиқроққа сотилди
Уй Диснейлар сулоласининг мулки бўлиб, 2015 йилда 650 минг долларга сотилганди.

Фото: Realtor.com
Дунёга машҳур мультипликатор Уолт Дисней яшаган Палм-Спрингсдаги (Калифорния) уй 1,095 миллион долларга сотилди, деб ёзади Los Angeles Times.
Уй 1962 йилда қурилган бўлиб, аниматор турмуш ўртоғи умрининг қолган қисмини шу ерда ўтказган.
Майдони 227 квадрат метрга яқин бўлган уйда тўртта ётоқхона ва тўртта чўмилиш хонаси бор. Орқа ҳовлида бассейн, спа ва патио жойлашган.
Уй Диснейлар сулоласининг мулки бўлиб, 2015 йилда 650 минг долларга сотилганди.
Орадан икки йил ўтгач, мулк яна сотувга қўйилган. Унинг нархи 865 минг долларни ташкил этган.
Мавзуга оид

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди

08:53 / 31.03.2025
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект қурилиши тўхтатилди

13:21 / 24.02.2025