McDonald's Сингапурдаги барча ресторанларини ёпишга қарор қилди
Американинг McDonald's корпорацияси Сингапурдаги тез овқатланиш тамаддихоналари тармоғи фаолияти тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook саҳифасида эълон жойланди.

Фото: AFP
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ҳамда коронавирус тарқалишининг олдини олиш чоралари сифатида барча чакана савдо 19 апрелдан 4 майга қадар тугатилади", - дейилади баёнотда. Ушбу қарор етказиб бериш хизмати ҳамда "McAuto"га ҳам тегишли экани очиқланган. Ўтиб бораётган ҳафтада корпорациянинг Сингапурдаги 7 ходими коронавирусни юқтиргани хабар қилинган эди.
Умуман, Сингапурда коронавирус билан хасталанган беморлар сони 6 мингга яқинлашмоқда. Соғайганлар сони 740 кишини ташкил этмоқда. Пандемия муносабати билан 7 апрелдан 4 апрелгача қисман карантин чоралари эълон қилинган эди. Бу ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ва давлатнинг барқарор турмушини таъминлаш учун зарур бўлмаган барча корхоналар ёпилишини назарда тутади.
Бундан ташқари, мактаблар ва олий ўқув юртларидаги машғулотлар масофавий таълимга ўтказилган. Шу билан бирга, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, сартарошхоналар ишлашда давом этмоқда. Кафе ва ресторанлар таомларни етказиб бермоқда, холос. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланмади, жамоат транспорти ва такси фаолиятини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид

14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди

21:22 / 07.03.2025