Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди
Республикадаги 5та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди

Фото: Самарқанд давлат университети
Президентнинг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат билан республикадаги 5та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.
Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилди:
Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;
Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;
Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;
Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;
Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.
Мавзуга оид

11:04
Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси назорати кучайтирилади

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

07:28 / 23.07.2025
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

15:35 / 17.07.2025