Тошкентда TBC Bank тижорат банки ташкил этилмоқда

Фото: Alexander Imedashvili
Марказий банк банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида ахборот билан чиқди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 20 январда “TBC Bank Group PLC” компанияси Тошкент шаҳрида “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.
TBC Bank - Грузиядаги етакчи банк бўлиб, асосий офиси Тбилисида жойлашган. TBC Bank атамаси компаниянинг биринчи номини англатади, у 1992 йилда шу номга эга бўлган: Tbilisi Business Centre (Тбилиси Бизнес-маркази).
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025