Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда учта ён қўшни уйда ёнғин юзага келди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 30 август куни соат 23:50 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани Чаққон-2 МФЙ Чаққон-2 кўчасида жойлашган уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 1 та қутқарув отряди юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 23:58да етиб борган ва ёнғин соат 00:06да қуршаб олиниб, соат 00:49да ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида фуқаро Ш.Ш. ва Т.Х. уйларининг 60 кв. метр майдондан шифти, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда фуқаро И.М. уйининг 30 кв. метр майдонда шифти ва том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби - фуқаро Ш.Ш.нинг уйидаги электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

09:58
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025