Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дани Алвес «ПСЖ»дан кетди

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес клубдан кетишини маълум қилди.
«Бугун ҳаётимнинг яна бир саҳифаси ёпилди. Бу – ғалабалар, ўрганишлар ва тажриба битилган саҳифа бўлди.
Клуб тарихидаги янги саҳифани битишда иштирок этиш имкониятини бергани учун «ПСЖ» оиласига миннатдорчилик билдираман. Қувончли ва қайғули онларда бирга бўлган барча жамоадошларимга раҳмат», – деб ёзди Алвес Instagram саҳифасида.
36 ёшли бразилиялик фаолиятини қаерда давом этириши маълум эмас. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси муддати 30 июнда тугайди.
Алвес Париж клуби сафида икки йил тўп тепди. У 2017 йилда эркин агент сифатида «ПСЖ»га келганди. Дани бу жамоа сафида икки карра Франция чемпиони бўлди, бир мартадан мамлакат кубоги ва лига кубогида ғолиб чиқди.
Ўтган мавсумда 13-рақам эгаси клубининг 32та ўйинида майдонга тушиб, 11та голда (3+8) бевосита қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес фаолияти мобайнида «Ювентус» (2016-17), «Барселона» (2008-2016) ва «Севилья» (2002-2008) клубларида ҳам ўйнаган.
У айни пайтда ўз ватанида кечаётган Копа Америкада Бразилия миллий жамоаси сардори сифатида қатнашмоқда.
Мавзуга оид

12:14 / 14.07.2025
Энрике ўйиндан кейинги жанжалга аралашди ва рақиб футболчисини уриб йиқитди

02:13 / 14.07.2025
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди

17:41 / 13.07.2025
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади

08:07 / 10.07.2025