Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Камаловна Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Сенатнинг 20-ялпи мажлиси вақтида маълум қилинди.
Мажлисда ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ Сенат Раиси лавозимига Норбоева Танзила Камоловна номзодини тақдим этди. (Шавкат Мирзиёев 20 июндаги фармони билан Танзила Норбоевани сенатор этиб тайинлаган. Президент Сенатнинг 16 нафар аъзосини тайинлаши мумкин - таҳр).
«Мен Танзила Норбоеванинг ҳукуматдаги фаолияти доирасида қилган ишлари, айниқса, болалар меҳнатини йўқотишдаги ҳаракатларини эъзозлайман.
Халқаро ҳамкорликда ҳам унинг меҳнатлари салмоқли», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сенаторлар номзодни қўллаб-қувватлаган.
Танзила Норбоева бу лавозимда 20 июнь куни Бош прокурорликка ўтган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллади.
Танзила Норбоева 1956 йилда Андижон вилоятида туғилган, Тошкент Давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган, 1995-2010 йилларда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл киши раис бўлди.
Мавзуга оид

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

21:03 / 14.03.2025
Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Вячеслав Володин

07:25 / 13.02.2025