Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Аллегри истеъфосини эълон қилди

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз лавозимини тарк этади ва кейинги мавсумда жамоада ишламайди.
Туринликлар клуби ушбу мутахассис клубни тарк этиши ҳақида расман маълум қилди, аммо ҳозирча бу истеъфо ташаббускори қайси томон эканига аниқлик киритилмади.
Мураббий ва «Ювентус» директорлари кенгаши раиси Андреа Аньелли яқин вақтлар ичида журналистлар учун брифинг ўтказиши кутилмоқда.
Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан буён бошқариб келаётганди. Сўнгги 5 мавсумда туринликлар узлуксиз равишда Италия чемпиони бўлишди, 4 марта Италия Кубогида ғолиб чиқишди, икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишди ва икки финалда ҳам испан грандларига ютқазишди – 2015 йилда «Барселона»га (1:3) 2017 йилда «Реал»га (1:4).
ЕЧЛнинг жорий мавсумида бьянконерилар 1/4 финалга етиб боришди ва «Аякс» тўсиғидан ўта олишмади (1:1 ва 1:2). А Серияда жамоа мавсум якунига икки тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 13 очкога ортда қолдириб, муддатидан олдин чемпионга айланишди.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

12:15 / 02.07.2025