Сурхондарёда мактаб директори ўқувчини урди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директори Д.Б мактабнинг 11-синф ўқувчиси М.А.ни дарсга кеч қолгани учун урган. Ўсмирнинг онаси ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилган.
Аёл ўз аризасида берилган зарба ўғлининг қулоқ пардасини йиртиб юборганини билдирган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz мухбирига тасдиқлашича, айни вақтда Жарқўрғон туман прокуратураси жабрланувчининг онаси берган ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Текширув давомида М.Ага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бош прокуратура ушбу ҳодиса бўйича жараённи ўз назоратига олган.
Мавзуга оид

10:06 / 07.06.2025
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

19:09 / 30.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

11:58 / 24.05.2025