ОАВ «Толибон» асосчисининг ўғли ўлдирилгани ҳақида хабар берди

Фото: AFP
«Толибон» ҳаракати асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Мулла Ёқуб Покистоннинг Пешовар шаҳрида йўқ қилинди. Бу ҳақда Эроннинг Irna давлат агентлиги афғон манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Мулла Ёқуб қуролланган номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинчалик ўлдирилган.
Қайд этилишича, «Толибон» ҳозирча Мулла Ёқубнинг ўлими бўйича изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистонда «Толибон отаси» отиб кетилганди.
Мавзуга оид

17:52 / 19.04.2025
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

16:53 / 16.04.2025
Ўзбекистондаги шаҳарга Бобур номининг берилиши Покистонда олқишланди

22:28 / 09.04.2025