Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саккизинчиси. Шаҳрисабз тумани ҳокими ҳам ишдан кетди

Фото: KUN.UZ
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман ҳокими Холбобо Бозоров лавозимидан озод этилди.
20 октябрь куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясисида вилоят ҳокими қарорига асосан Бозоров лавозимдан олиниб, унинг ўрнига вилоят иқтисодиёт бошқармасида фаолият юритиб келаётган Исроил Омонов туман ҳокими лавозимига тайинланган.
Холбобо Бозоров 2017 йил июнь ойидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қайд этиш керакки, бу жорий ҳафта ичида ишдан кетган саккизинчи ҳоким бўлди.
14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-терими масаласида бўлиб ўтган селекторда вилоятлар ҳокимларига республика бўйлаб 10 ҳокимни ишдан бўшатиш бўйича тақдимномалар киритиш ҳақида топшириқ берганди.
Ўша селектордан сўнг Фарғона вилоятида Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокими, Хоразм вилоятида Урганч тумани ҳокими, Андижон вилоятида Олтинкўл тумани ҳокими, Сирдарё вилоятида Гулистон тумани, Тошкент вилоятида Ангрен шаҳри ҳокими, Жиззах вилоятида эса Ғаллаорол тумани ҳокими ишдан олинди.
Мавзуга оид

11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида

10:56 / 20.06.2025
Ҳисоракда 1,5 млн долларга кичик ГЭС қурилди

09:46 / 16.06.2025
Президент: "Ҳар бир ҳоким топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт"

09:52 / 28.02.2025