Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: "Ҳар бир ҳоким топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт"
"Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур", деди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ўтган беш ойда мамлакатда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.
Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақага ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.
“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт. Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:44 / 09.07.2025