Коутиньо «Барса»га яна бир бразилиялик футболчини тавсия қилди

Фото: AS
«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино «Барселона» қизиқишлари доирасига тушган.
El Chiringuito de Jugones манбаси маълумотига кўра, ушбу 27 ёшли футболчини сотиб олиш таклифини каталонияликлар клуби раҳбариятига жамоа футболчиси Филиппе Коутиньо тавсия этган, бу бразилиялик футболчи ўз вақтида Фирминьо билан «Ливерпуль»да бирга тўп сурганди.
«Барса» Фирминони Луис Суаресга ўринбосар сифатида кўрмоқда, ушбу уругвайлик футболчи мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин. Суарес жорий мавсумда кўк-анорранглилар сафида 11 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган.
Мавзуга оид

09:50 / 20.04.2025
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025