"Ўзатом" агентлиги директори АЭС Ўзбекистонга нима беришига изоҳ берди
Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС)нинг қурилиши тизимни барқарорлик, тежамкорлик ва экологик хавфсизлик билан таъминлайди. KUN.UZ мухбири "Ўзатом" агентлиги директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Ўзбекистонда АЭС қурилиши - биринчидан, электр энергия тизимини барқарорлаштиради, иккинчидан, углеводород ресурсларини иқтисод қилади, учинчидан, битта реактор 7 млн тонна ис газининг ҳавога чиқиши олдини олади. Иккита реактор қурилса, 14 миллион тонна ис газининг ҳавога чиқиши олди олинади", - дейди "Ўзатом" раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, АЭС қурилишидан асосий мақсад - мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш билан бир қаторда аҳолининг электр энергиясига ошиб бораётган талабини қондириш.
"АЭСнинг умумий энергетик мувозанатдаги ўрни ҳақида гапирадиган бўлсак, айни дамдаги тахминларга кўра, 2030 йилга бориб 117 миллиард КВт электр энергия талаб бўлса, шунинг 15 фоизини АЭС ёрдамида қоплаш кўзда тутилмоқда", - дея қўшимча қилади мутахассис.
Мавзуга оид

09:25 / 05.07.2025
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди

13:00 / 30.06.2025
Венгрия ТИВ: АҚШ Россия билан АЭС қуришга тўсқинлик қилган санкцияларни олиб ташлади

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

10:49 / 23.06.2025